Ендиликда UCell абонентлари саёҳат пайтида 3G роуминг хизматидан фойдаланиш имкониятига эга.3G роуминг нима? Бу чет эл давлатларидаги уяли алоқа операторларининг учинчи авлод технологияси асосидаги тармоғида алоқа хизматларидан фойдаланишдир.
Яъни, овозли мулоқот ва СМС юборишдан ташқари, 3G роумингда юқори тезликда ахборот алмашиш ҳамда видеоқўнғироқни амалга ошириш мумкин бўлади. Кўп саёҳат қилувчи ва учинчи авлод тармоғида ишлай оладиган телефон, кичик компйутер ёки USB-модемга ега UCell мижозлари 31 та давлатдаги 35 та ҳамкор операторлар тармоғида юқори тезликда ахборот алмашиш ёки видеоқўнғироқ орқали сўзлашиш имкониятига ега бўлишди.
Роуминг чет элда сафар мобайнида алоқада қолиш имконини беради. UCell ўз олдига роуминг хизматининг қамрови ва турларини янада кенгайтиришни мақсад қилиб қўйган. Ҳозирги кунда UCell ўз абонентларига 126 та давлатдаги 267 оператор тармоғида овозли мулоқотдан фойдаланиш ва СМС юбориш имконини тақдим этади.
2009 йил бошида Ucell GPRS роуминг хизматини ишга туширган эди. Ҳозир бу хизматдан 57 давлатдаги 83 оператор тармоқида фойдаланиш мумкин. GPRS роуминг сафар пайтида бошқа оператор тармоғида ахборот алмашиш, интернетга уланиш, електрон почта ва ММС олиш ва жўнатиш имкониятини беради.
2008 йилнинг ўртасида Ucell янги Camel (Custumissed Applications for Mobile Enhansed Logis) роуминг хизматини ишга туширган эди.
Бу хизматнинг афзаллиги шундаки, чет эл саёҳатида бўлган абонентлар истаган ижобий балансда, бемалол гаплашишлари ва доимий равишда шу вақтнинг ўзида уяли алоқа харажатларини текшириб олишлари мумкин. Ucell 35 та давлатдаги 43 оператор билан Camel роуминг борасида шартнома тузган.
манба: uzreport.com
