Сиёсат » press-service.uz
Душанба, 19.07.2010, 09:38am (GMT+5)
   Tell friend    Print

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 17 ийул куни Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнбергни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, шериклик ва ўзаро англашув руҳига мос икки томонлама муносабатларнинг бугунги аҳволи ва ижобий динамикасига эътибор қаратди. Бугунги кунда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳалар Ўзбекистон-Америка муносабатларининг устувор йўналишлари етиб белгиланган.


Яқинда Вашингтон шаҳрида республикамиз сармоявий имкониятларидан, узоқ муддатли бизнес-лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишдан, шунингдек, мамлакатимизда муваффақиятли амалга оширилаётган “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган АҚШнинг етакчи ишбилармон доиралари иштирокида ўтказилган давра суҳбати натижалари ҳам буни яна бир бор тасдиқлади.


Икки давлат ҳам Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, трансмиллий ҳавф-хатарлар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Меҳмоннинг фикрича, бу борада Афғонистондаги вазиятни ноҳарбий воситалар билан барқарорлаштириш, шунингдек, қўшни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклашга доир Ўзбекистон Республикаси ташаббуслари алоҳида аҳамият касб этади.


Афғонистонга юртимиз ҳудуди орқали белгиланган ҳажмда ноҳарбий ва инсонпарварлик юклари етказиб берилмоқда. Ўзбекистон, шунингдек, жанубий қўшни мамлакатни электр энергияси, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатмоқда, унинг транспорт инфратузилмасини барпо этишда қатнашаяпти. Оқсаройдаги учрашувда Жеймс Стайнберг Президент Ислом Каримовга қабул учун самимий миннатдорлик изҳор етиб, АҚШ келгусида ҳам Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр эканини билдирди. Юқори мартабали меҳмон давлатимизнинг минтақада тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлашдаги конструктив сиёсатининг, айниқса, яқинда Қирғизистонда юз берган воқеалар муносабати билан ушбу республика жанубидан келган жабрланганларга ва қочқинларга тезкор тарзда кенг кўламли, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдаги Ўзбекистон раҳбариятининг оқилона ва чуқур ўйланган ёндошувининг аҳамиятини яна бир бор алоҳида таъкидлади.


Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.



Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}