Сиёсат » Uza.uz
Шанба, 24.07.2010, 11:14am (GMT+5)
   Tell friend    Print

Олий суд раёсат йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Олий судида умумий юрисдикция судларининг 2010 йилнинг биринчи ярим йилида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий суд судялари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.Мустафоев бошқарган йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани таъкидланди.


Тизимда амалга оширилаётган ишлар фуқароларнинг қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Жумладан, 2010 йилнинг 6 ойи мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 128 мингга яқин фуқаролик ишлари, 500 мингга яқин суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилди. Чиқарилган суд буйруқлари бўйича 174 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ундирилган.


Фуқаролик ишларининг 90,0 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди, шундан 95,0 фоиз иш бўйича даъво қаноатлантирилди. Таъкидлаш керакки, судлар фаолиятида асосий эътибор – қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида қабул қилинган қонунларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилмоқда. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан жиноят оқибатида етказилган 104 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар қопланганлиги сабабли 17 минг нафарга яқин шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.


Йиғилишда судя ва суд ходимларининг масъулиятини, касб маҳорати ва малакасини янада ошириш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Одил судловни амалга ошириш, адолатни қарор топтиришда қонуний ва адолатли суд қарорларининг қабул қилиниши суд ҳокимиятининг обрў-эътиборини юксалтирадиган, аҳолининг унга бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим омил эканлиги алоҳида таъкидланди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилиб, суд органлари фаолиятига танқидий баҳо берилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

манба: uza.uz


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}