Сиёсат » press-service.uz
Пайшанба, 29.07.2010, 11:49am (GMT+5)
   Tell friend    Print

Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб етиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

“Баркамол авлод йили” Давлат дастурига мувофиқ ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, ёшларни, авваламбор касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Белгилансинки, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 20 фоиз оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади. Бунда ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина йўл қўйилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Тошкент шаҳри, 2010 йил 28 июл

манба: press-service.uz


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}