«Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида “Баҳор гўзали-2010” танлови бўлиб ўтди.
Унинг олти босқичида даъвогарлар хонандалик, кийим танлаш санъати, пазандалик каби соҳаларда ўзларининг билим ва маҳоратларини намойиш етдилар.
Қатнов қатнашчиларининг чиқишларини авиакорхона раҳбарияти ва меҳмонлар- «Uzbekistan Airways Technics» билан анчадан буён ҳамкорлик қилиб келаётган “Россия” ДТК” вакилларидан иборат эркаклар ҳайъати, шунингдек кўп сонли томошабинлар ва мухлислар баҳолаб борди.
Шунингдек авиакорхонанинг бошқа ходималари – «Uzbekistan Airways Technics» ёшлар клуби фойесидан жой олган мунчоқдан қилинган ишлар, бадиий каштачилик, тўқиб ва ўриб қилинган ишлар муаллифлари ҳам мақтовга сазовор бўлишди.
манба: uzairways.com
