Жамият »
Пайшанба, 29.07.2010, 12:08pm (GMT+5)
   Tell friend    Print

МТС компанияси Ўзбекистонда 4G тармоғи ишга туширилишини эълон қилади

Ўзбекистоннинг энг йирик мобил алоқа оператори МТС-Ўзбекистон компанияси, «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖнинг 100 фоизлик шўба корхонаси Тошкент шаҳрида LTE (4G) инновацион тармоғи ишга туширилишини маълум қилади

Республикамиз мустақиллиги кунининг 19 йиллиги арафасида МТС-Ўзбекистон компанияси ўзининг барча абонентларига МТС компанияси МДҲ ва Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб, Ўзбекистонда тўртинчи авлод тармоғини (LTE) ишга туширганини маълум қилишдан мамнун. Ушбу инновацион тармоқни жаҳондаги операторларнинг унча кўп бўлмаган қисми ишга туширган. Таъкидлаш лозимки, LTE стандартига мос келадиган мобил алоқанинг биринчи тармоғи 2009 йилнинг охирида Швецияда ишга туширилди.


Бугунги кунда LTE(4G) инновацион тармоғи Швецияда, Норвегияда, Германияда ва Буюк Британияда ишга туширилган. LTE (Long-Term-Evolution) технологияси – бу 3G тармоқлари тараққиётининг мантиқий давомидир. Мазкур технология амалдаги мобил тармоқларга нисбатан маълумотларни анча юқорироқ тезликда (назарий жиҳатдан юз марта тезроқ) етказиб бериши мумкин.


Ўзбекистонда LTE (4G) ишга туширилиши МТС абонентларига катта имкониятларни очиб беради, улар катта ҳажмлардаги маълумотларни юқори тезликда етказиб беришни талаб қилувчи вазифаларни бажариш учун ўз компютерлари ва ноутбукларида 100 Мб/сек тезликда маълумотларни етказиб беришлари мумкин. Мисол учун энди МТС абонентлари саноқли сонияларда оғир видеофайлларни кўчириб олишлари, шунингдек юқори ечимда (HD High Definition) ТВ ва филмларни томоша қилишлари мумкин.


Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг марказий қисмида 4G тармоғидан фойдаланиш мумкин, лекин келгусида компания бутун Ўзбекистон бўйлаб 4Г тармоғи доирасини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, 3G тармоғини ривожлантириш компания учун устувор вазифалардан бири бўлиб қолади, 3G тармоғи 2008 йилнинг охирида ишга туширилган ва ҳозирда Ўзбекистоннинг 5 та йирик шаҳарларини ўз ичига олади. 2011 йилнинг охирига келиб компания Ўзбекистон Республикасининг барча вилоят марказларини 3G тармоғига киритишни режалаштирмоқда.


Янги авлод алоқа тармоқлари учун ечимлар ишлаб чиқиш соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси бўлган Huawey Technologies Co.Ltd Ўзбекистондаги LTE(4G) тармоғини барпо этиш учун ускуналар етказиб берди. Huawey компанияси «Уздунробита» ХКга тўртинчи авлод базавий стансиялари ва контроллёрлари, коммутатсион кичик тизим, транспорт тармоғи ускунасини етказиб берди. Компания шунингдек Ўзбекистонда 4G тармоғини фойдаланишга топширишни техник қўллаб-қувватлайди ва МТС мутахассислари билан тажриба алмашади. «Айнан биз ўз абонентларимизга 4G хизматларини таклиф қилган МДҲ ва Марказий Осиёдаги биринчи операторлардан бири бўлишга муваффақ бўлганимиздан мағрурланамиз.


Инновациялар етакчиси бўлган компаниямиз мобил алоқа ва маълумотлар етказиб бериш соҳасида энг илғор технологияларни доимо ўз абонентларига етказиб беришга интилади. Ўзбекистонда янги авлод тармоғини татбиқ этган ҳолда биз тажриба тўплаймиз, келгусида еса барча бозорларимизда фаолият олиб бориш учун ундан фойдаланамиз», — деб таъкидлади «МТС» ОАЖ вице-президенти Олег Распопов.

манба: infocom.uz


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}