Жамият »
Жума, 30.07.2010, 11:09am (GMT+5)
   Tell friend    Print

Экология ва жамият ташкилотлари

Атроф муҳит муҳофазаси ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон экологик ҳаракатининг асосий дастурий вазифаларидан биридир. Экоҳаракат бу вазифаларни амалга оширишда жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ва атроф муҳит муҳофазаси ҳамда тиббиёт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда.


Экоҳаракат экологик муаммоларни ҳал қилиш учун жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш орқали жаоатчилик фаоллигини ривожлантиришга кўмаклашиш ва бу борада ташаббусларни, шу жумладан ёшларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, уларни табиатни муҳофаза қилиш ишларига фаол жалб этишга интилмоқда. Мамлакат сув ва ер ресурсларидан тежамли, самарали фойдаланишдаги муаммоларни ҳал этишга фермерлар ҳамда аграр соҳанинг бошқа ходимларини кенг миқёсда жалб этишни, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида халқ таълими, соғлиқни сақлаш органлари, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда.

манба: eco.uz


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}