Спорт » fcbunyodkor.com
Чоршанба, 17.02.2010, 03:41pm (GMT+5)
   Tell friend    Print

“Бунёдкор” янги футболчиларини таништирди

Бугун “Бунёдкор” ФК жамоа таркибига бу йил жалб этилган футболчилар тўртлигининг тақдимот маросимини ўтказди.

“Жар” стадиони анжуманлар залида ташкил этилган ушбу тадбирнинг биринчи ва иккинчи қисмларида клубнинг янги спорт директори Муродилла Алимбаев, футболчилар Анзур Исмоилов, Александр Ковалёв, Денилсон ва Стевица Ристич қатнашдилар.

Дастлаб журналистлар билан учрашувга ҳимоячилар – Исмоилов билан Ковалёв ташриф буюришди. Орадаги суҳбатдан сўнг янги “қалдирғочлар” “Бунёдкор”да тўп сурадиган ўз рақамларига эга бўлишди. Уларга футболкаларни “Бунёдкор” ФК Кузатув кенгаши раиси Таваккал Исмоилов топширди. Исмоилов “Бунёдкор”да ҳам ўз жонажон рақамига эга бўлди - №24. Ковалёв эса 31-рақамни олди.

Тақдимот маросимининг иккинчи қисми қаҳрамонларига “Похан Стилерз” сафида 2009 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ғолиблари – ҳужумчилар Денилсон ва Стевица Ристич айланишди. Улар, тегишлича, 11 ва 5-рақамлар соҳиблари бўлдилар.

Маросимнинг якунловчи қисмида “қалдирғочлар” бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари 2010 йилги футбол мавсуми бошланаётганлиги муносабати билан уюштирилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

манба: fcbunyodkor.com


Последние комментарии » Все [ 2 ]

laziz Жума, 18.06.2010, 01:56pm Ответить
бунёткор '' янги футболчиларини таништирди
LARGO Чоршанба, 17.02.2010, 05:33pm Ответить
Bunikka omad tilaymiz!!!
Bunik sendan umidimiz katta...

Популярные новости

{popular_news}