Шу кунларда олий лигада иштирок этувчи клублар ПФЛга жамоа рўйхатини тақдим этишмоқда. 4 март куни "Пахтакор" футбол клуби рўйхатни топшириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни ПФЛга тақдим этди.
Таъкидлаш керакки, заявка вақти жамоамизга 10 мартга қадар белгиланган.
Ўша куни "шерлар" ОЧЛ учрашувида майдонга тушишини ҳисобга олиб, ПФЛ "Пахтакор"га заявка борасидаги ишларни 11 март куни якунлашга рухсат берди. Футболчиларнинг якуний рўйхати борасида барча масала ҳал этилмагани боис тўлиқ рўйхатни яқин кунларда эълон қиламиз.
манба: pakhtakor.uz
