Спорт » pakhtakor.uz
Сешанба, 09.03.2010, 04:46pm (GMT+5)
   Tell friend    Print

«Дерби»ни Эрматов бошқаради

ПФЛ Ўзбекистон олий лигасининг биринчи турини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди.

Унга кўра, «Жар» стадионида якшанба куни «Бунёдкор»га қарши ўтказиладиган учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Мухлисларнинг ёдида бўлса керак, Эрматов ўтган мавсумда ҳам худди ўша стадиондаги баҳсни бошқарганди.

Қанотларда Рафаэл Илёсов ва Абдуҳамидилло Расулов бош ҳакамга ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Бахтиёр Намозов бажаради.

Ҳакамлар ҳаракатини баҳолаш эса тажрибали назоратчи Вячеслав Валицкий зиммасига юклатилди.

манба: pakhtakor.uz


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}