Москва шаҳрида Эркин кураш бўйича Жаҳон кубоги ўйинлари якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги, 8-ўринни эгаллаб, муваффақиятсизликка учради. Бизнинг жамоа "В" гуруҳида қуйидаги таркибда қатнашди: Ойбек Камолов (55 кг), Дилшод Мансуров, Баҳром Эрматов (иккови – 60 кг), Уайс Телегенов, Ихтиёр Наврўзов (иккови – 66 кг), Муродулла Облоқулов (74 кг), Сослан Тигиев (84 кг), Қурбон Қурбонов, Шуҳрат Алиев (96 кг) ва Олег Калагов (120 кг).
Бизнинг курашчиларимиз 28 та беллашувдан атиги тўрттасида ғалаба қозонишди. Мансуров, Наврўзов АҚШ курашчилари устидан, Олег Калагов Озарбайжон, Ойбек Камолов Эрон курашчиларини енгишди.
Еттинчи ўрин учун бўлган беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси Туркия вакилларига 0:7 ҳисобида шармандаларча мағлубиятга учрашди. Ва охирги ўринга тушиб қолишди.
"А" ва "В" гуруҳларидаги қолган ўзаро беллашувларда ғолиблар бир хилдаги устунликда 5:2 ҳисобида ютишди.
Белорус курашчилари АҚШ жамоасини енгиб, 5-ўринни эгаллашди. Озарбайжон спортчилари эса Украина терма жамоасини мағлуиятга учратиб, 3-ўринни банд қилишди.
Бош совринни Эрон жамоасини мағлубиятга учратган Россия курашчилари эгаллашди.
манба: region.uz
