Финал ва учинчи ўрин учун тайинланган ҳакамлар рўйхати эълон қилингач, айнан мана шундай маълумот энди ҳақиқатга айланди. Ҳар бир чемпионат ўз тўпурари билан энг кўп сариқ энг кўп қизил карточкалари билан, қисқаси энг, энг...лари билан тарих зарварақларига киритилади. Айнан ана шундай энг... лар ичда энди Равшан Эрматов ҳам бор.
Гап шундаки, ўзбекистонлик Равшан Эрматов ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида энг кўп, яъни беш маротаба ҳакамлик қилган ягона реферисига айланди ва чемпионатнинг энг ишонилган ҳаками сифатида тарихга кирадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, тўрттадан учрашувни бошқариб борган ҳакамлар сони шу кунга қадар учтани ташкил этиб турганди. Финални бошқариб бориш маълум бўлган Ховард Уэбб ҳам айнан ўша учрашувдан кейин тўртта учрашувни бошқариб борган ҳакамлар сафига кирадиган бўлди.
манба: uff.uz
