Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йили февраль ойидан бошланадиган Олимпиада ўйинларининг саралаш баҳсларига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган. Ушбу мақсадда Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари ноябрь ойида Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Август ойида эса олимпиячиларимиз Англияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Табиийки, Туманли Альбионда бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилади. Улардан бири 10 август куни Англия (U-21) терма жамоасига қарши ўтказилади. Ушбу ўйин Бристол шаҳридаги "Эштон Гейт" стадионида маҳаллий вақт билан соат 19.30 (Тошкент вақти билан 23.30)да бўлиб ўтади.
Англия (U-21) терма жамоаси бош мураббийи Стюат Пирс бўлажак ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- "Бристол шаҳрида Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлислар ташриф буюришса ажойиб иш бўларди. Бу ўйинда биз Англия (U-21) терма жамоасининг кучини баҳолашга ва шу орқали кейинги ўйинларга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида тасаввурга эга бўламиз.
Киран Гиббс, Жек Родуэлл, Майкл Мансиенне ва Жек Уилшир каби премьер-лига ўйинларида доимий равишда майдонга тушаётган ва катта ўсишга эришган футболчиларимиз бор. Бу галги рақиб билан ўйинда эса янги футболчиларни синаб кўрмоқчиман" - дейди бош мураббий.
манба: uff.uz
