Ўзбекистон Давлат консерваториясида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Тошкент шаҳар тизимидаги бадиий жамоалар ва хонандалар ўртасидаги босқичи бўлиб ўтди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар етиб тарбиялаш, улар қалби ва онгига юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини чуқур сингдиришга оид эзгу ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 7 апрелда қабул қилинган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида»ги қарори ёш авлодни ватанпарварлик, фидойилик руҳида тарбиялаш, жонажон диёримизни мадҳ етувчи юксак бадиий савиядаги мусиқий асарларни яратиш, бу борадаги эзгу интилишларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Кўрик-танловнинг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Тошкент шаҳар тизими бадиий жамоалари ва хонандалари ўртасида ўтказилган босқичида истиқлолимиз, унинг саодатли неъматлари, баркамол авлод тарбияси йўлидаги ғамхўрлик ва эътибор, халқимизнинг буйук бунёдкорлик салоҳиятини тараннум етувчи энг сара мусиқий асарлар ҳавола этилди.
Озода Комилова, “Дурдона” гуруҳи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Зоя Цой, Шаҳноза Отабоева биринчи ўринга лойиқ топилди. Ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этади.
манба: uza.uz
