Маданият » Uza.uz
Жума, 16.07.2010, 02:15pm (GMT+5)
   Tell friend    Print

Ватанни куйлаш бахти

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг ички ишлар идоралари ходимлари ўртасида якуний босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари А.Мирзаев мустақиллик – миллий ўзлигимиз, ор-номусимиз тимсоли, барча соҳаларда эришилган ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида ҳамюртларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаганини таъкидлади.


Истиқлолимизни, табаррук заминимизни, бугунги тинч, саодатли ва осойишта, фарахбахш кунларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашда, ҳимоялашда ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам хизмати катта. Айни пайтда соҳа ходимлари жонажон Ўзбекистонимизни тараннум этиш, ёшларни ватанпарварлик, юртга садоқат, фидойилик руҳида камол топтиришга қаратилган маърифий ишларда ҳам фаол иштирок этаётгани эътиборлидир.


“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловида Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги барча идора ва муассасаларининг вакиллари ранг-баранг мусиқий асарлар билан қатнашди. Танлов якунида Ички ишлар вазирлиги Ашула ва рақс ансамбли биринчи ўринга лойиқ топилди.


Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш гуруҳи катта инспектори, маёр Гулнора Қобулова, вазирлик Ашула ва рақс ансамблининг артистлари Юлдуз Турдиева ва Умид Қаноатов иккинчи ўринга сазовор бўлди.


Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби клуб бошлиғи, маёр Савриддин Нажмиев, Транспортдаги ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш хизмати муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори, капитан Бегали Маҳмадалиев, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси катта инспектори, маёр Ҳусниддин Йўлдошев учинчи ўринни эгаллади.

манба: uza.uz



Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}