Иқтисодиёт » uzreport.com
Сешанба, 09.03.2010, 03:21pm (GMT+5)
   Tell friend    Print

"Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар: амалиёт ва муаммолар" мавзусида семинар бўлиб ўтди

Фарғона шаҳрида "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар: амалиёт ва муаммолар" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни янада кенг жалб этиш, ишлаб чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни модернизация қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Юртимизда мазкур йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса маҳаллий хомашё негизида импорт ўрнини босувчи, халқаро талабларга мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини бермоқда. Бу жараёнда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини такомиллаштириш муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда бундай корхоналарга бир қатор имтиёзлар белгиланган, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими шаклланган.

Семинарда ана шулар ҳақида сўз борди. Бугунги кунда Фарғона вилоятида хорижий инвестициялар иштирокида 80 корхона ишлаб турибди. Уларнинг асосий қисми кимё, нефт, машинасозлик ва енгил саноат соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.

Семинарда мамлакатимизда хоржий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун яратилган шарт-шароит, бу борадаги қонунчилик ҳужжатлари, белгиланган имтиёзлар хусусида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

Вилоятда хорижий инвестициялар кўламини кенгайтириш, улардан оқилона фойдаланиш, хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ҳам тўхтаб ўтилди.

Шу билан бирга, айрим хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти қониқарли эмаслиги қайд етилди. 

Ўтган йили Ёзёвон, Бувайда, Учкўприк туманларида чет ел сармояси иштирокида бирорта ҳам корхона ташкил етилмаган. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

манба: uzreport.com


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}