Иқтисодиёт » uzreport.com
Душанба, 26.07.2010, 04:52pm (GMT+5)
   Tell friend    Print

"Кредит-Стандарт" банки "Европача сифат" мукофотига сазовор бўлди

 Европа бизнес-ассамблеяси (Оксфорд, Буюк Британия) "Кредит-Стандарт" банки (КСБ)га "European quality" ("Европача сифат") халқаро мукофотини тақдим этди.Европа бизнес-ассамблеясининг расмий хатига мувофиқ, КСБ мазкур мукофотга ўз фаолиятининг барча соҳаларида бенуқсонликка интилиши ҳамда банк хизматларини тақдим этишда юқори сифатга доимий мўлжал олганлиги туфайли сазовор бўлди.


"Европача сифат" номинациясида қатнашиш учун Ассамблея томонидан Европа стандартларига мувофиқ юқори сифат даражасига етган энг яхши компаниялар танлаб олинади. Хусусан, компанияларни баҳолаш статистик кўрсаткичлар, халқаро консалтинг, ахборот ва рейтинг агентликлари маълумотлари, шунингдек Европа бизнес-ассамблеясининг ҳамкорлари тавсиялари асосида амалга оширилди. Мукофотларни тақдим етиш расмий маросими 2010 йил октябрида "Етакчилар Оксфорд саммити" (Буюк Британия) доирасида ўтказилади.Саммитда Европа ва Осиёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 140 га яқин вакиллари қатнашиши кутилмоқда.


Маълумот. Европа бизнес-ассамблеяси мустақил халқаро ташкилот ҳисобланиб, унинг вазифаларига ҳар хил мамлакатлар ўртасида амалий билимлар алмашувини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодий, таълим ва маданий алоқаларини ривожлантириш киради. Ассамблея мукофотлари компаниялар ва алоҳида шахсларга бизнесни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари ёки шахсий профессионал йутуқлари учун тақдим этилади.

манба: uzreport.com


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}