Иқтисодиёт » Uza.uz
Чоршанба, 28.07.2010, 11:25am (GMT+5)
   Tell friend    Print

Ўзбекистон Республикасини 2010 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида


Жорий йилнинг биринчи ярмида 509,4 мингта янги иш ўрни, шундан 350,1 мингдан ортиғи (68,7 фоизи) қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини, жумладан, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури ва комплекс дастурларни амалга ошириш жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт ва жамиятимиз ижтимоий ҳаётини барқарор, мувозанатли ривожлантиришни, иқтисодий ўсишнинг изчил юқори суръатларини таъминлаш имконини берди.


Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 8,0 фоизни ташкил қилди. Бунда иқтисодиётнинг барча асосий тармоқлари юқори суръатда мувозанатли ривожланди: саноат маҳсулотлари ҳажми 8,0 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,9 фоиз, қурилиш ишлари 11,5 фоиз, чакана савдо 10,3 фоиз, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 12,0 фоиз ўсди. Давлат бйуджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профитсит билан бажарилди, инфлятсия даражаси 4,0 фоиз ёки прогноз параметрлар доирасида ушлаб турилди.


2010 йилнинг биринчи ярмида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми 14,3 фоиз ошди ва бунинг натижасида ташқи савдо балансининг ижобий салдоси 2,5 миллиард доллардан ортди. Муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 2009 йилнинг шу даврига қараганда 1,77 миллион донага кўпайгани нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ёрдам берди.


Пластик карточкаларнинг умумий сони 2010 йил 1 июл ҳолатига кўра 6,84 миллион донага етди. Ўрнатилган терминаллар сони еса 24,6 мингтага кўпайди ва 61,1 мингтани ташкил қилди. Бунинг натижасида пластик карточкалар орқали нақд пулсиз тўловлар ҳажми 2009 йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар ошди.


Ўзбекистон иқтисодиёти Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва бутун дунёда эътироф этилган босқичма-босқич ривожланишнинг «ўзбек модели» самарали амалга оширилиши туфайли жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг оғир синовларига бардош берди.


Шу йилнинг май ойи бошида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 43-йиллик мажлиси давомида нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий делегациялар раҳбарлари, шунингдек, 2010 йилнинг июн ойи охирида мамлакатимизга ташриф буюрган Халқаро валйута жамғармаси миссияси томонидан ҳам эришилган бу самаралар йуксак баҳоланди.


ХВЖ миссияси томонидан жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланаётгани таъкидланди. Миссия кейинги тўрт йилда молия секторида сезиларли ривожланишга эришилгани, банклар капитали ва активларининг сезиларли даражада кўпайиши банк секторини барқарорлаштиришда муҳим омил бўлганини ва саноатни модернизация қилиш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш давлат дастурини қўллаб-қувватлаш имконини берганини қайд этди.


Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг хулосаларига кўра, инқирозга қарши чораларнинг саноатни модернизация қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, жорий йилда экспорт ҳажмини оширишга кўрсатаётган самарали таъсири давом этаётгани туфайли 2010 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 8 фоиздан ортиқни ташкил қилади.


Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш жараёнларини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, юртимизда ишлаб чиқарилган рақобатбардош маҳсулотлар экспортини кенгайтириш орқали ташқи бозорларда мамлакатимиз позитсиясини мустаҳкамлаш, шунингдек, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган инқирозга қарши чораларни амалга оширишни давом еттириш ва чуқурлаштириш Ўзбекистон иқтисодиётини янада барқарор ривожлантириш имконини беради.

манба: uza.uz


Последние комментарии » Все [ 0 ]

Популярные новости

{popular_news}